Линклар

Ироқ халқаро ҳамжамиятни ироқлик қочқинларни қабул қилаётган давлатларга кўмак беришга чақирди.


Шунингдек, Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Муҳаммад ал-Ҳаж ал-Ҳмуд Иордания пойтахти Аммонда ўтказилган анжуманда қочқинларни қабул қилаётган давлатларни ироқликларга яшаш ҳуқуқи бериш жараёнини енгиллаштиришга ундади.

БМТ маълумотига кўра, 2003 йилда Ироқда ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан буён мамлакатни икки миллионга яқин фуқаро тарк этган. Қочқинларнинг кўп қисми қўшни Иордания ва Сурияга жойлашган.

Иордания ҳукумати ҳам халқаро ҳамжамиятни мамлакатдаги ироқлик минглаб қочқинларни жойлаштириш ишларига кўмак беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG