Линклар

logo-print

Бағдод жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлашида беш полициячи ҳалок бўлди, яна иккитаси жароҳатланди.


Портлаш Бағдоддан 130 км узоқликда жойлашган асосий йўллардан бирида юз берди. Шунингдек, Ироқ бўйлаб рўй берган тўқнашувларда хавфсизлик кучларининг беш аскари ҳалок бўлди.

Чоршанба куни футбол бўйича Ироқ терма жамоасининг Осиё кубогидаги навбатдаги ғалабасини нишонлаётган мухлислар яқинида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати қурбонлари 58 кишини ташкил этди. Ҳалок бўлганларнинг аксари болалар экани айтилмоқда.

Дания Мудофаа вазирлиги эса Ироқдаги 400 кишилик ҳарбий контингентининг асосий қисми мамлакатни тарк этганини маълум қилди.

Дания Ироқдаги ҳарбийларини олиб чиқиш жараёнини июнь ойида бошлаган эди. Ҳозир Ироқда даниялик 150 ҳарбий қолган.
XS
SM
MD
LG