Линклар

Россиянинг Лондондаги элчихонаси ўзининг тўрт ходими Буюк Британияни тарк этганини эълон қилди.


Россия Александр Литвиненко қотиллигида гумонланган шахсни экстрадиция қилмагани боис, расмий Лондон россиялик тўрт дипломатни Буюк Британия ҳудудидан чиқариб юборишга қарор қилганди.

Лондон ҳаракатларига жавобан Россия ҳам Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси ходимларидан тўрттасини мамлакатдан чиқариб юборишини билдирганди. Британиялик дипломатлар жорий ҳафта якунида Москвани тарк этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG