Линклар

АҚШ ва Ҳиндистон ядровий энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликка оид музокараларни ниҳоясига етказди.


Томонларнинг билдиришича, мазкур келишувдан иккала давлат ҳам манфаат кўради. Келишувга кўра, ҳиндистонлик мутахассислар кейинги 30 йил ичида илк бор АҚШнинг ядровий технологиялари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади.

Бироқ айрим танқидчилар мазкур шартнома халқаро ҳамжамиятнинг ядровий қуролдан холи бўлишга уринишларига зид эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG