Линклар

БМТ Дарфурдаги жиноятчи қуролли гуруҳлар жавобгарликка тортилмаётганидан ташвиш билдирди.


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Судан ҳукуматини Дарфурдаги уруш жиноятларини содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортишга чақирди.

Қўмитанинг билдиришича, Судан ҳукумати можароли ҳудуддаги жангарилар давлат томонидан қўллаб-қувватланмаётганини кафолатлаши даркор.

Суданнинг Дарфур вилоятида исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар 4 йилдан буён давом этмоқда. Шу давр ичида 200 мингга яқин фуқаро ўлдирилди, тахминан икки ярим миллионга яқин одам уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG