Линклар

Ливандаги фаластинлик қочқинлар лагерида яна қон тўкилди.


Ливан ҳукумати кучлари қочқинларнинг Наҳр ал-Барит лагерида “Фатҳ ал-Ислом” гуруҳи жангарилари билан тўқнаш келди. Рўй берган отишмада ҳукумат кучларининг икки аскари ҳалок бўлди.

Икки ойдирки, Ливан ҳукумати кучлари қочқинлар лагерида беркинган жангариларга қарши амалиётлар ўтказмоқда. Шу давр ичида рўй берган тўқнашувларда ҳукумат кучларининг 122 аскари, 85 жангари ва тинч аҳоли вакилларидан 41 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG