Линклар

Ҳилманд вилоятида НАТО кучлари ҳаво зарбасидан тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.


Халқаро кучлар толиблар билан жангда авиацияни ҳам ишлатиб, тинч аҳоли вакилларини ҳам ўлдирган.

Вилоятнинг Герашқ тумани маъмурияти вакили Абдул Манофхоннинг билдиришича, тун бўйи амалга оширилган ҳаво зарбаларида “Толибон”нинг 50 жангариси ва тинч аҳоли вакилларидан 28 киши қурбон бўлган.

Бироқ Буюк Британиянинг Афғонистондаги қўшинлари матбуот котиби ҳаво зарбаларида тинч аҳоли вакиллари ҳам қурбон бўлгани ҳақидаги хабарни кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG