Линклар

Жангарилар келишмовчилиги музокараларни кечиктирмоқда.


“Толибон” жангарилари ўртасидаги ўзаро келишмовчилик Жанубий Корея фуқароларини озод этишга қаратилган музокараларнинг кечиктирилишига сабаб бўлди.

Ғазна вилояти ҳокими Меҳрожиддин Патаннинг айтишича, жангарилар Афғонистон расмийлари билан учрашувга ҳозирча тайёр эмас.

Яна бир афғон расмийси жангарилар ўртасидаги келишмовчиликни ҳал этиш учун кўпроқ вақт кераклигини таъкидлади.

Афғонистон ички ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Мунил Мангал гаровдагиларнинг барчаси тирик эканини билдириб, жангарилар билан музокараларга афғон парламентининг аёл депутатлари ҳам иштироки мақбул бўлишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG