Линклар

Исломободдаги Қизил масжид яқинида худкуш амалга оширган портлашда камида 10 киши ҳалок бўлди.


Бу воқеадан бироз аввал хавфсизлик кучлари Қизил масжид атрофида норозилик намойиши ўтказаётганларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган эди.

Ҳукуматнинг Қизил масжидни қайта очиш қарорига норозилик билдирган юзлаб талаба ҳукумат тайинлаган янги имомни масжид ҳудудига қўймаганди. Намойишчилар масжид ҳудудига бостириб кириб, собиқ имом Абдул Азизнинг қайтарилишини талаб қилди.

Бир неча ҳафта муқаддам ҳукумат кучлари Исломободдаги радикал мусулмонлар беркинган Қизил масжидни ишғол этиши оқибатида юздан ортиқ одам ҳалок бўлган ва масжиднинг айрим қисмлари вайрон бўлган эди. Қисқа фурсатда масжиднинг вайрон бўлган қисмлари қайта таъмирланди.
XS
SM
MD
LG