Линклар

logo-print

Футбол бўйича Осиё кубогининг финал ўйинида Ироқ терма жамоаси 29 июль куни Саудия миллий жамоасига қарши яшил майдонга тушади.

  • Ҳасанжон

25 июль куни ироқликлар Жанубий Корея футболчиларини мағлубиятга учратиб финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Бу Ироқ футболчиларининг 30 йил давомида биринчи марта Осиё ўйинларининг ярим финалида қатнишидир.
Бағдод ва бошқа шаҳарларда минглаб ироқлик бу ғалабани катта хурсандчилик билан нишонлади. Озод Ироқ радиоси мухбири Форис Умар Ироқ терма жамоасининг ғалабаси парчаланган жамиятни қисқа муддат бўлсада бирлаштирганини айтди:
“Улар, яъни, барча ироқликлар Ироқ жамоаси бизнинг жамоа дейишяпти. Ҳеч ким шиа ёки суннийлар жамоаси демаяпти. Ҳамма одамлар ироқликлар ютди, деяпти. Ҳеч ким шиалар, суннийлар ёки курдлар ютди, демаяпти. Улар ироқликлар ютди, дейишяпти” – деди ироқлик журналист Форис Умар.
Саудиялик футболчилар эса чоршанба куни Осиёнинг уч марта чемпиони бўлган Япония футболчиларини мағлубиятга учратиб финал ўйинига йўлланма олган эди.
XS
SM
MD
LG