Линклар

Исломобод шаҳридаги Қизил масжид номаълум муддатга ёпиб қўйилди.

  • Ҳасанжон

27 июль куни худкуш кимса масжид яқинида ўзини портлатгани оқибатида 15 киши, жумладан саккиз нафар полиция ходими нобуд бўлганидан сўнг Покистон ҳукумати масжидни ёпиш ҳақида қарор қабул қилди. Масжидни қўриқлаш учун жўнатилган юзлаб полиция ходими бино атрофини тиканли сим билан ўраб қўйди.
Шу ой бошида хавфсизлик ва полиция кучлари масжидга беркиниб олган радикал уламолар ва талабаларни бинодан сиқиб чиқариш учун штурм қилгани оқибатида ўнлаб одам қурбон бўлган эди. Бунга жавобан экстремистлар уюштирган бир неча худкуш ҳужум натижасида ҳозирга қадар 200дан ортиқ одам нобуд бўлди. Жума куни Покистон полицияси масжидни қайта ишғол қилмоқчи бўлган бир гуруҳ радикал диндорлар уринишини қайтарди.
XS
SM
MD
LG