Линклар

logo-print

Покистон президенти Парвез Мушарраф собиқ Бош вазир Беназир Бхутто билан ҳокимият бўлашиш масаласида музокара ўтказгани билдирилди.

  • Ҳасанжон

Хабарларга кўра, 27 июль куни Абу Даби шаҳрида уюштирилган учрашув бир соатча давом этган. Икки томон матбуот вакиллари учрашув ҳақидаги маълумотни тасдиқламади, уни рад ҳам қилмади. Кузатувчилар фикрича, Парвез Мушарраф яна бир муддат президент бўлиш режасини амалга ошириш учун Бхутто билан иттифоқ тузишга уринмоқда.
Беназир Бхутто 80-ва 90-йилларда икки марта Покистон Бош вазири лавозимида ишлаган. Бироқ иккинчи ҳукумат инқирозга юз тутганидан сўнг, у Британия бориб ҳозирга қадар ўша ерда яшаяпти.
XS
SM
MD
LG