Линклар

Афғонистонда толиблар ўғирлаб кетган Жанубий Корея фуқароларини озод қилиш бўйича сўзлашувлар давом этмоқда.

  • Ҳасанжон

Афғонистон парламенти депутатлари, толибларнинг собиқ қўмондони Абдул Салом Роктий ва нуфузли оқсоқоллар ҳам музокараларга жалб этилган.
Бу ҳақда 28 июль куни Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Зимарий Башарий хабар қилди:
“Биз ўғирлаб кетилган Жанубий Корея фуқароларини озод қилиш борасида ишлаяпмиз. Ғазни вилоятида ишчи гуруҳи туздик. Бу гуруҳга Афғонистон миллий полицияси бошлиғи, вилоятдаги оқсоқоллар ва расмийлар ҳам аъзо. Улар муаммони ҳал қилишнинг турли йўлларини кўриб чиқишмоқда” – деди Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот вакили.
Жанубий Корея ҳукумати ўз фуқароларини тутқунликдан қутқариш учун Афғонистонга махсус вакил Баек Жонг-чунни жўнатди. У Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ва АҚШ етакчилигидаги кучлар қўмондонлари билан музокара ўтказишни режаланган.
Толиблар жанггарилари агар Кобул ҳукумати қамоқдаги саккиз нафар толибни қўйиб юбориш ҳақидаги талабни бажармаса, гаровдагилар қатл этилишига таҳдид қилган. Толиблар матбуот вакили Қори Муҳаммад Юсуф Аҳмад агар ҳукумат кучлари гаровдагиларни озод қилишга уринса, улар ўлдирилиши ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG