Линклар

Японияда парламентнинг юқори палатасига ўтказилган сайловда бош вазир Синзо Абэ тарафдорлари мағлубиятга учради.


Хабарларга кўра, Синзо Абэ етакчилигидаги Либерал демократлар партияси юқори палатада кўпчиликни сақлаб қолиш учун зарур бўлган 64 ўриндан 50 тасини эгаллай олган.

Либерал демократлар ва уларнинг иттифоқчилари парламентнинг қуйи палатасида кўпчиликни ташкил этгани сабабли юқори палатага сайловдаги мағлубиятга қарамай, бош вазир ва унинг тарафдорлари ҳукуматда қолади.
XS
SM
MD
LG