Линклар

logo-print

Жанубий Корея фуқароларини гаровда ушлаб турган “Толибон” ўз талаблари бажарилиши учун янги муддат белгилади.


Хабарларга кўра, жангарилар қамоқда сақланаётган 8 сафдоши душанба куни тушгача озод қилинмаса, гаровдаги барча 22 кореялик, жумладан, 16 аёл қатл этишини билдирган.

Бироз аввал жангарилар ҳукумат билан ўтказилаётган музокаралар тўхтатилганини эълон қилган эди.

“Толибон” ҳаракати матбуот вакили қори Муҳаммад Юсуф Аҳмад ҳукумат кучлари гаровдагиларни қутқаришга уринса, улар ўлдирилиши ҳақида огоҳлантирди.

Кобулга келган Жанубий Корея ҳукумати махсус вакили эса Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан учрашиб, гаровдагилар билан боғлиқ вазиятни муҳокама этди.

Шунингдек, Рим папаси Бенедикт XVI “Толибон” жангариларини Жанубий Корея фуқароларини озод этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG