Линклар

Қирғизистон президенти маъмурияти Новқат туманида шифокорлар айби билан 11 кишига ОИТС юққанини тасдиқлади.


Касалланганларнинг 9 таси болалар ва 2 нафари шифокордир.

Президент маъмурияти раҳбари бу борада Бош прокуратурага мактуб йўллаб, жавобгар шахсларни аниқлаш ва жиноий жазога тортишни талаб қилди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Елена Баялинованинг айтишича, айни пайтда Ўш вилоятида ҳукумат комиссияси текширув ўтказмоқда. Текширув натижасида беморлар сони янада аниқлашади.
XS
SM
MD
LG