Линклар

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва мудофаа вазири Роберт Гейтс Яқин Шарқ бўйлаб сафарини бошлади.


АҚШ расмийлари дастлаб биргаликда Миср ҳамда Саудия Арабистонига сафар қилади.

Хабарларга кўра, улар бу сафар чоғида араб давлатларининг Ироқ ҳукуматини қўллаб-қувватлашига эришиш масаласидан ташқари АҚШнинг Эрондан келаётган таҳдидни бартараф этиш мақсадида Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги айрим давлатларга 20 миллиард долларлик қурол-яроғ сотиш режасини муҳокама этади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги эса АҚШ режаларини кескин қоралаб, Вашингтонни Яқин Шарқ бўйлаб ваҳима ёйишда айблади.
XS
SM
MD
LG