Линклар

logo-print

Зобул вилоятида НАТО ҳарбий юк машиналари жангарилар пистирмасига дуч келди.


Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, машиналар карвони қўриқчиларидан 10 киши ўлдирилган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси хусусий қўриқчилик хизматининг афғонистонлик ходимлари бўлган. Рўй берган тўқнашувда камида беш жангари йўқ қилинган.

Шунингдек, Буюк Британиянинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат жанубида инглиз аскари ҳалок бўлганини маълум қилди. Шу билан 2001 йилдан буён Афғонистонда ҳалок бўлган британиялик ҳарбийлар сони 68 кишига етди.
XS
SM
MD
LG