Линклар

logo-print

Туркия Ўзбекистон фуқароларига виза тартибини бекор қилди

  • Ҳурмат Бобожон

http://gdb.rferl.org/EFA307F4-F2D0-491D-BE87-B637ABCBAB73_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/EFA307F4-F2D0-491D-BE87-B637ABCBAB73_mw800_mh600.jpg Анқара ҳукумати Озарбойжон, Тожикистон, Туркманистон ва Мўғулистон билан бир қаторда Ўзбекистон фуқароларининг ҳам бундан буён Туркияга визасиз кириши тўғрисида бир томонлама қарор қабул қилди.

Энди Ўзбекистон фуқаролари Туркия ҳудудига кириш учун бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасидан виза олиши шарт эмас. Улар Туркия аэропорти ёки чегарасида ўзбек паспортини кўрсатиб, бу мамлакатга бемалол 30 кунгача юриши мумкин.

Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган Туркия ўтган асрнинг 90-йиллари бошида ўзбекистонликларнинг Туркияга киришини енгиллаштирганди. Ўша пайтда ўзбекистонликлар Туркияга кириш учун аэропортда 10 доллар тўлаб, дарҳол турк визаси олиш имкониятига эга эди.

Тошкентдаги 1999 йилги портлашлардан сўнг Ўзбекистон Туркия фуқаролари учун виза тартиби жорий этди ва Туркия ҳам бунга шу тарзда жавоб қайтарди. Ҳозиргача ўзбекистонликлар турк визаси олиш учун элчихонада 60 доллар миқдорида тўлов тўлаб келган.

“Энди Ўзбекистон фуқаролари Туркияга кириш учун пул тўлаши шарт эмас. Улар бундан буён паспортини кўрсатиб, Туркияга эмин-эркин кириши мумкин”, - деди Туркия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Меҳмет Гунай.

Аммо, унинг айтишича, Туркияга 30 кундан ортиқроқ муддатга келувчи Ўзбекистон фуқаролари мамлакат консуллик бўлимларидан тегишли визани олиши керак бўлади.

Ўзбекистон эса Туркия фуқароларининг мамлакатга кириши учун виза тартибини сақлаб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG