Линклар

logo-print

АҚШ хавфсизликни таъминлаш ишида ўз иттифоқчиларига ёрдам кўрсатишга кафолат беради.


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс билан биргаликда Шарм аш-Шайхда Миср ташқи ишлар вазири ҳамда Кўрфаз ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан учрашган давлат котиби Кондолиза Райс шундай баёнот берди.

Мисрдан сўнг АҚШ расмийлари Саудия Арабистонига сафар қилади.

Сафар давомида улар Вашингтоннинг Эрондан келаётган таҳдидни бартараф этиш мақсадида Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги айрим давлатларга 20 миллиард долларлик қурол-яроғ сотиш режасини муҳокама этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG