Линклар

Саудия Арабистони АҚШнинг Яқин Шарқ масаласида халқаро анжуман ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди.


Бу ҳақда Саудия ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал Жидда шаҳрида АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва мудофаа вазири Роберт Гейтс билан учрашув чоғида маълум қилди.

Айни пайтда АҚШ расмий делегациясининг Яқин Шарқ бўйлаб сафари давом этмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Қуддусга келиб, Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни билан музокаралар ўтказган. Шунингдек, унинг Исроил президенти Шимон Перес, бош вазир Эҳуд Олмерт ва мудофаа вазири Эҳуд Барак билан учрашуви кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG