Линклар

Бағдодда амалга оширилган иккита қўпорувчилик ҳаракатида 65 киши ҳалок бўлди.


Жангарилар суннийлар яшайдиган Ал-Мансур минтақасида ёнилғи ташувчи юк машинасини портлатиб юборди. Худкуш томонидан амалга оширилгани тахмин қилинаётган мазкур ҳужумда камида 50 киши ҳалок бўлди, 60дан ортиқ тан жароҳати олди.

Бағдоднинг марказий кўчаларидан бирида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида эса 15 ҳалок бўлгани ва 30га яқин фуқаро яралангани хабар қилинмоқда.

Ироқ расмийларининг билдиришича, мамлакатдаги зўравонликларда биргина июль ойида тинч аҳоли вакилларидан 1600 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG