Линклар

Афғонистон ҳукумати Ғазна вилоятида қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилаётганини маълум қилди.


Бироқ Афғонистон расмийлари бу ерда жанубий кореялик фуқароларни гаровда ушлаб турган жангариларга қарши кенг қамровли амалиёт бошлангани тўғрисидаги хабарларни кескин рад этди. Толиблар ҳам бу хабар нотўғри эканини тасдиқлади.

Бироз аввал “Толибон” вакили гаровда сақланаётган кореяликлардан икки аёлнинг жиддий бетоб эканини эълон қилганди.

Куни-кеча Афғонистон ҳукумати жангариларнинг гаровдагиларни озод қилиш учун қўйган талаблари қабул қилинмаслигини билдирган эди.

Шунингдек, чоршанба куни Ғазна вилоятида икки ҳафта илгари ўғирлаб кетилган тўрт адвокатнинг жасади топилди. Адвокатлар Пактика вилоятида ўғирлаб кетилган эди.

“Толибон” ҳаракати вакили адвокатлар ҳукумат билан ҳамкорлик қилгани учун қатл этилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG