Линклар

logo-print

Қирғизистон мухолифати етакчиси, собиқ бош вазир Феликс Қуловга оммавий тартибсизлик уюштириш айби қўйилди.


Бу айблов Ф.Қуловга мухолифатнинг апрель ойида Бишкекда ўтказган норозилик намойишлари асосида илгари сурилган. Намойишларда мухолифатчилар президент Қурманбек Бақиев истеъфоси ва конституцияга ўзгартишлар киритишни талаб қилганди. Хавфсизлик кучлари бир неча кун давом этган намойишни куч билан тарқатиб юборганди.

Бундан аввал оммавий тартибсизлик уюштириш айби Ф.Қулов тарафдорлари Умурбек Сувоналиев, Умурбек Абдураҳмонов ва Адилет Айтикеевга ҳам қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG