Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:20

Тожикистонда тинчликпарвар кучлар ташкил этилди


Тожикистонда тинчликпарвар кучлар ташкил этилди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги шахсий таркибидан танлаб олинган тинчликпарварлар энди беқарор мамлакатларга тинчликни таъминлаш учун жўнатилиши мумкин.

Бу ҳақда БМТнинг Тожикистонда тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш бюроси собиқ раиси Владимир Сотиров куни-кеча мазкур бюронинг расман ёпилиш маросимида маълум қилди.

“Тинчликка эришган Тожикистон ўз тажрибаcига таянган ҳолда бошқа давлатларга ҳам тинчлик ўрнатиш ишига кўмаклашиши лозим. Бюромиз жуда қисқа вақтда ҳар бири 15 кишидан иборат учта тинчликпарвар гуруҳ тайёрлади ва унинг 50 фоизини аёллар ташкил этади”, - деди В.Сотиров.

Унинг айтишича, Тожикистон ИИВ бюронинг тинчликпарвар кучлар тайёрлашга оид таклифини жиддий қабул қилмаган ва шу сабабли ҳам кам сонли гуруҳлар тайёрланган.

Тожик тинчликпарварлари Венгрия, Швеция ва Россияда махсус тайёргарликдан ўтди. Буюк Британиянинг Тожикистондаги элчихонаси молиявий кўмагида инглиз тилини ўзлаштирди.

В.Сотировнинг таъкидлашича, айни пайтда тожик тинчликпарвар кучлари қайси можароли ҳудудга юборилиши аниқ эмас. Улар Украина, Қозоғистон, Россия каби МДҲ мамлакатлари тинчликпарварлари қаторида БМТ байроғи остида кўмакка муҳтож мамлакатлардаги амалиётларда қатнашиши мумкин.

1 август куни Тожикистон ички ишлар вазири Маҳмадназар Солиев илк тожик тинчликпарварларига дипломлар топширди.
XS
SM
MD
LG