Линклар

logo-print

Ўзбекча дежавю

  • Сарвар Усмон

http://gdb.rferl.org/B307CA10-E2EA-41CF-B62F-08702D4BEA3A_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/B307CA10-E2EA-41CF-B62F-08702D4BEA3A_mw800_mh600.jpg Дежавю - французча сўз бўлиб, “илгари бошдан кечирилган ҳолат” маъносини беради. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тўғрисида ёзадиган ҳар бир журналист ҳар йили камида бир бор ана ўша дежавю ҳолатига тушади.

Ўзбекистон президенти ҳар йили иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорини оширади. Ҳар йили ойликлар ошиши билан бир пайтда истеъмол товарлари нархлари осмонга ўрлайди.

Қисқаси, дежавю...

1 августдан бошлаб Ўзбекистон президентининг иш ҳақи, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорини 25 фоиз ошириш тўғрисидаги 10 июль кунги фармони кучга кирди.

Ҳужжатда энг кам иш ҳақи 15525 сўм (тақрибан 12 доллар), пенсия 30750 сўм (қарийб 25 доллар) этиб белгиланган.

Ўзбекистонда ўша 25 долларни ресторанннинг баковулига чой пули қилиб берадиганлар ҳам бор. Лекин гап улар ҳақда эмас. Гап кўпчиликни ташкил қиладиган пенсионеру талабалар тўғрисида.

Улар эса пенсия ва стипендиялар миқдори оширилганидан хурсанд эмас. Чунки бозорларда нарх-навонинг кескин ортиб кетиши сабабини улар айнан ойлик оширилиши билан боғламоқда.

Сурхондарёлик Намоз аканинг айтишича, вилоятда йўлкира 25 фоиз, гўшт нархи 10-15 фоиз, пахта ёғи баҳоси 40-45 фоиз ортиб кетган.

Наманганда эса, маълум бўлишича, бензин 20 фоиз, гўшт ҳам ўртача 20 фоиз қимматлаган.

Негадир, мамлакат бўйлаб пахта ёғи кескин қимматлаб кетди.

Бензин нархи эса Европадаги нархларга етиб қолаёзди. “Ўзметроном” сайтининг ёзишича, АИ-95 бензинининг бир литри шу кунда бир ярим минг сўм, тахминан 1 доллару 20 центдир.

1 августдан бошлаб Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи 15525 сўм қилиб белгилаб қўйилди. Бу пулга ўзбекистонлик бир челак бензин сотиб олиши мумкин.
XS
SM
MD
LG