Линклар

Россиялик олимлар илк бор Шимолий муз океани тубига Россия байроғини ўрнатди.


Хабарларга кўра, россиялик олимлар иккита батискафда 4200 метр чуқурликка тушиб, Шимолий муз океани тубига етиб борган. Мазкур экспедициядан мақсад текширилаётган ҳудуд континентал платформанинг давомими ёки йўқми, деган масалага ойдинлик киритиштир. Агар ҳудуд континентал платформанинг давоми экани исботланмаса, Россия Шимолий муз океанида бир миллион квадрат километрдан ортиқ қўшимча иқтисодий зонага эга бўлади ҳамда бу ерда нефть ва газ қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади.
XS
SM
MD
LG