Линклар

logo-print

Беларус Россияга газдан қарзини яқин кунларда тўлашга ваъда берди.


Беларус президенти Александр Лукашенко бу мақсад учун мамлакатнинг захира жамғармасидан 460 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Чоршанба куни Россиянинг “Газпром” ширкати Беларуснинг Москва олдидаги қарзи кўпайиб кетгани боис, бу мамлакатга экспорт қилинаётган газ ҳажмини икки баробар қисқартирганди.

Икки давлат расмийларининг мазкур масалага бағишлаб ўтган ҳафтада ўтказган учрашувлари натижасиз якунланган эди.
XS
SM
MD
LG