Линклар

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт Фаластин давлати тузиш борасида муҳим масалаларни муҳокама қилишга тайёр.


Рамаллоҳда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс шу ҳақда маълум қилди.

АҚШ давлат котиби Фаластин давлати тузиш борасида Исроил ва Фаластин мухторияти ўртасида кўпроқ музокаралар ўтказишга чақирди.

К.Райс ва М.Аббос хавфсизлик кучларини ислоҳот қилиш учун Фаластинга молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимга имзо чекди.

Шу билан К.Райснинг Яқин Шарқ бўйлаб тўрт кунлик сафари ниҳоясига етди.
XS
SM
MD
LG