Линклар

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги америкалик икки аскар ҳалок бўлганини эълон қилди.


Жангарилар билан тўқнашувда америкалик ўнга яқин аскар жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

Мосул шаҳрида эса АҚШ ва Ироқ ҳукумати кучлари биргаликда ўтказган амалиётда тўрт жангари йўқ қилинди. Ҳарбийлар ўлдирилган жангарилардан бири “Ал-Қоида”нинг маҳаллий раҳбарларидан эканини билдирмоқда.

Шунингдек, Бағдод шимолида маҳаллий полиция участкасига худкуш амалга оширилган ҳужумда 5 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG