Линклар

Футбол бўйича Осиё кубогини қўлга киритган Ироқ терма жамоаси ўз мамлакатига қайтиши кутилмоқда.


Ироқ Спорт вазирлиги матбуот котибининг билдиришича, футболчиларнинг расмий қабул маросими Бағдоднинг қўриқланаётган яшил зонасидаги меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтади. Бироқ тадбирда терма жамоа сардори, финал ўйинидаги ягона тўп муаллифи Юнус Маҳмуд иштирок этмайди. У ва терма жамоанинг яна икки ўйинчиси ўзлари иштирок этаётган жамоалар билан шартнома тузиш мақсадида Бирлашган Араб Амирлигига жўнаб кетган.
XS
SM
MD
LG