Линклар

Беларус Россиянинг “Газпром” ширкатига газдан қарзининг бир қисмини тўлади.


“Газпром” вакили Сергий Куприяновнинг айтишича, Беларус ҳукумати ширкат ҳисобига 190 миллион АҚШ доллари ўтказган. Беларус томонига газдан жами 465 миллион доллар қарзини тўлаш учун бир ҳафта муҳлат берилган.

“Газпром” ширкати қарзи кўпайиб кетгани учун Беларусга етказиб берилаётган газ ҳажмини икки баробар қисқартиргандан сўнг Беларус раҳбари Александр Лукашенко қарзни тўлаш учун мамлакатнинг захира жамғармасидан 460 миллион доллар ажратишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG