Линклар

Кореяликларни гаровда сақлаётган толиблар ва Жанубий Корея вакиллари учрашуви учун хавфсиз жой қидирилмоқда.


Бу ҳақда Афғонистон расмийлари маълум қилди. Куни-кеча “Толибон” жангарилари расмий Сеул вакиллари билан гаровдагилар тақдири борасида музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилган эди.

Сал аввалроқ жангарилар НАТО бошчилигидаги кучлар тавсия қилган учрашув жойини рад этди.

“Толибон” ҳаракати жанубий кореялик 21 фуқаронинг озод этилиши эвазига қамоқда қолаётган саккиз сафдошини зудлик билан озод этишни талаб қилмоқда. Шу пайтгача гаровдагилардан икки нафари қатл қилинди.

Сўнгги хабарларга кўра, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон гаровдагиларни озод этишда ўз ёрдамини таклиф этган.
XS
SM
MD
LG