Линклар

АҚШ ҳарбийлари амалиёти чоғида Афғонистонда яна тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.


Айни пайтда АҚШ авиацияси Ҳилманд вилоятида амалга оширган ҳаво зарбаларидан кўплаб тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқатилмоқда.

Гувоҳлардан бирининг “Озодлик”ка айтишича, ўнлаб одам халқаро кучларнинг маҳаллий масжидни нишонга олиши оқибатида ҳалок бўлган.

Полиция эса 20дан ортиқ фуқаро турли жароҳатлар билан Лашкаргоҳ шаҳридаги шифохонага ётқизилганини билдирмоқда.

Халқаро кучлар тарқатган баёнотда эса ҳаво зарбалари, асосан, жангарилар тўпланган ҳудудга берилгани айтилади.
XS
SM
MD
LG