Линклар

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Феликс Қулов ҳукуматни мухолифат етакчиларига қарши сиёсат юритишда айблади.


“Қирғизистон расмийларининг режаcи нафақат мухолифат етакчиларини таҳқирлаш, балки уларни жиноий жавобгарликка тортиб, Бирлашган фронт раҳбарларини сиёсий майдондан четлатишга қаратилган. Биз олган айрим маълумотларга кўра, кузга бориб парламентни тарқатиб юбориш режаси тузилмоқда”, - деди Феликс Қулов.

Куни-кеча Ф.Қуловнинг адвокати мухолифат етакчисидан мамлакатни тарк этмаслик тўғрисида тилхат олингани ва у 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкинлигини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG