Линклар

logo-print

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси 2008 йилдаги ҳарбий харажатлар учун қарийб 460 миллиард доллар ажратишни маъқуллади.


Конгресс аъзолари Пентагон сўраган ҳажмдаги маблағни уч ярим миллиардгагина камайтирди. Бу пул мамлакат ички ҳаётига оид баъзи дастурларни молиялашга йўналтирилади.

Ракета ҳужумидан мудофаа дастурига 8,5 миллиард доллар ажратиладиган бўлди. Бу маблағ Оқ уй сўраганидан 4 фоиз кам.

АҚШнинг янги ҳарбий бюджетида Миллий гвардия таъминотини яхшилаш, 12 минг аскар ва денгиз пиёдасини хизматга олиш ҳамда ҳарбий хизматчилар ижтимоий аҳволини яхшилаш ҳам назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG