Линклар

Британиялик мутахассислар мамлакатда тарқаган оқсил касаллигини келтириб чиқарган вирус турини аниқлади.


Мазкур вирус штамми Буюк Британияда илк бор 1967 йили аниқланиб, текшириб кўрилган эди. Англиянинг жануби-ғарбидаги касаллик чиққан ферма яқинида жойлашган Ветеринария институтида ундан вакцина тайёрлашда фойдаланилган.

Ферма атрофидаги карантин зонаси кенгайтирилиб, унга институт лабораторияси ҳам киритилди.

Буюк Британияда чорвачилик маҳсулоти экспорти тақиқлаб қўйилди.
XS
SM
MD
LG