Линклар

logo-print

Покистоннинг Шимолий Вазиристондаги қавмлари етакчилари қавмлар ассамблеясида иштирок этишдан бош тортди.


9 август куни Кобулда бўлиб ўтиши режалаштирилган ассамблея Покистон ва Афғонистон ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга ва маҳаллий қавмларни “Толибон” ҳаракатини қўллаб-қувватлашдан воз кечтиришга қаратилгани айтилмоқда.

Шимолий Вазиристондаги қавм вакилининг билдиришича, айнан “Толибон” вакилларининг ассамблеяда иштирок этмаслиги унинг натижасиз якунланишига сабаб бўлади.

Айрим қавмлар етакчилари ассамблеяда иштироки эвазига Шимолий Вазиристондан Покистон ҳукумати кучлари чиқарилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG