Линклар

Ироқнинг Тал-Афар шаҳрида худкуш ҳужумида 30 киши ҳалок бўлди, 20дан ортиқ фуқаро жароҳатланди.


Шиалар яшовчи ҳудудда амалга оширилган мазкур ҳужумдан сўнг Ироқ расмийлари бу шаҳарда комендантлик соати жорий этди.

Шунингдек, Бағдод яқинида йўл четига ўрнатилган бомба портлашида камида тўққиз фуқаро ҳалок бўлгани хабар қилинаётир. Ироқнинг бошқа ҳудудларида рўй берган зўравонликларда ҳам олти фуқаро ўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги сўнгги 24 соат мобайнида Ироқда америкалик беш аскар ҳалок бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG