Линклар

Бағдодда Эрон ва АҚШ расмийларининг Ироқдаги хавфсизликка бағишланган навбатдаги учрашуви бошланди.


АҚШнинг ўз исмини ошкор этишни истамаган вакили Ироқ расмийлари бошчилигида ўтказилаётган экспертлар учрашувида фақат хавфсизлик масалалари муҳокама этилишини маълум қилди.

Эроннинг Ироқдаги элчиси Ҳасан Козимий Қомий эса учрашувда янги ташкил этилган уч томонлама хавфсизлик кенгашининг тузилмаси ва ваколати ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

Ироқ президенти Жалол Талабоний мазкур музокараларда Эрон томонининг Ироқ халқи ишончини оқлашига умид қилди.

АҚШ ва Эрон расмийлари Ироқдаги хавфсизлик масаласида шу пайтгача икки маротаба музокаралар ўтказди. Бу музокараларда АҚШ ва Эроннинг Ироқдаги элчилари иштирок этган.
XS
SM
MD
LG