Линклар

logo-print

Қандаҳорда толиблар гаровидаги жанубий кореяликларни озод этиш талаби билан норозилик намойиши бўлди.


Унда иштирок этган 300га яқин намойишчи жангарилар аёлларни ҳам ўғирлаётганини қоралаб, гаровдагилар зудлик билан озод этилишини талаб қилди.


Шунингдек, Жанубий Корея расмийлари гаровда сақланаётган аёллардан бири билан телефон орқали боғланганини маълум қилди.

Жанубий кореялик 21 кишини гаровдан озод этиш борасида ўтказилаётган музокаралар эса боши берк кўчага кириб қолгани айтилмоқда. Ҳозир музокара жойини аниқлаш муаммо бўлиб турибди.

“Толибон” жангарилари эса яна бир бор гаровдагиларни ўлдириш билан таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG