Линклар

logo-print

Грузия Россиянинг икки ҳарбий самолёти Грузия ҳаво ҳудудларига кириб ракета отганини маълум қилди.


Грузия расмийларининг билдиришича, ракета пойтахт Тбилисидан 65 километр узоқликда жойлашган қишлоқ яқинидаги далага тушган, бироқ портламаган.

Грузия мудофаа вазири ўринбосари Бату Кутелия сўзларига кўра, радарлар самолётлар Грузия ҳудудига кирганини тасдиқлайди. Портламай қолган ракета эса унинг русумини аниқлаш имконини беради.

Россия ҳарбий ҳаво кучлари Грузия иддаоларини кескин рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG