Линклар

“Газпром” Беларусь ҳукумати Москвага газдан қарзини узганини эълон қилди.


Компания вакилларининг билдиришича, Беларусь “Газпром” ҳисоб рақамига 460 миллион доллар ўтказган.

Ўтган ҳафтада “Газпром” Беларуснинг Москва олдидаги қарзи кўпайиб кетгани сабабли бу мамлакатга экспорт қилинаётган газ ҳажми икки баробар қисқартирилишини билдирганди. Беларусь президент Александр Лукашенко буйруғи билан бу қарзни мамлакат захира жамғармасидан ажратилган пул билан узди.
XS
SM
MD
LG