Линклар

Сурия пойтахтида Ироқдаги вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган халқаро учрашув бошланди.


Унда Ироқ, АҚШ, Эрон, Сурия, Иордания, Туркия ва Буюк Британия вакиллари иштирок этмоқда.

Учрашувда Ироқдаги вазиятдан ташқари чегара ҳудудлардаги вазият, жумладан, Сурия-Ироқ чегарасини янада кучлироқ назорат қилиш масалалари муҳокама этилади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Том Кейси АҚШ вакиллари бу учрашувда кузатувчи сифатида иштирок этаётган бўлса-да, уларга ўз фикрларини айтиш имкони берилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG