Линклар

Тбилиси Россия ҳарбий самолётлари Грузия ҳудудига кириб, ракета отганини исботловчи далиллар борлигини маълум қилди.


Грузия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотга кўра, радарлар икки ҳарбий самолётнинг Россиядан Грузияга учиб кирганини кўрсатган. Айни пайтда отилган ракета тури ҳам аниқланган.

Грузия президенти Михаил Саакашвили Европа Иттифоқини Россия ҳарбий самолётларининг Грузия ҳудудига ракета отганини қоралашга чақирди. Аммо расмий Москва Грузия иддаоларини кескин рад этмоқда.

Россия ҳарбий ҳаво кучлари матбуот вакили полковник Александр Дробишевский Россиянинг бирорта ҳарбий самолёти Грузия ҳаво ҳудудларини бузмаганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG