Линклар

Жорий ой охирида Шимолий ва Жанубий Корея етакчиларининг саммити бўлиб ўтади.


Жанубий Корея президенти маъмуриятининг билдиришича, саммит 28-30 август кунлари Пхеньянда ўтказилади ва унда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир ва Жанубий Корея президенти Ро Му Ҳён иштирок этади.

АҚШ Давлат департаменти Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарлари саммити Пхеньян ядровий дастурига оид олти томонлама музокараларнинг мақсадларини амалга оширишга ҳисса қўшишига умид билдирди.

Ўтказилажак саммит икки давлат ўртасидаги иккинчи ва кейинги етти йилдаги биринчи саммит бўлади.
XS
SM
MD
LG