Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонада Иордания подшоҳи Абдулла билан учрашди.


Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Н.Назарбоев икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожланиб бораётганини таъкидлади.

“Қозоғистондан дон маҳсулотларини Иорданияга етказиб бериш ва у ердан дори-дармон келтириш масалалари ижобий ҳал қилинмоқда. Шунингдек, биз юқори технологиялар, транспорт ва туризм каби соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик”, - деди Н.Назарбоев.

Иордания подшоҳи ҳам Остонада имзоланган ҳамкорлик шартномаларини олқишлаб, икки давлат муносабатлари янги босқичга кўтарилишига умид қилди.
XS
SM
MD
LG