Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:12

Ҳокимда бир нарх, қассобда бир нарх


Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимиятларнинг бозорлардаги нарх-навони суньий равишда тушириш йўлидаги зўрма-зўраки ҳаракатларига қарамай, қимматчиликка барҳам бериш имкони бўлмаётир.

Айниқса, ҳукуматнинг 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимлари маошлари ва нафақаларни 25 фоиз ошириш қароридан сўнг нарх-наво янада кўкка ўрлади.

“Ойлик, пенсияларни оширди-ю, лекин уни қўлимизга олмай туриб ёғ аллақачон икки мингдан ошиб кетди. Давлат нархини билмадим-у, ҳозир пахта ёғининг нархи 2000-2100 сўм. Ҳеч ким индамайди, ҳеч кимнинг бу билан иши йўқ”, - дейди фарғоналик Рисолат опа.

Фарғонада мол гўшти ҳозир 4700дан 5000 сўмгача сотиляпти. Лекин
Тошкентда бир килограмм гўштнинг нархи 5минг сўмдан 6 минг сўмгача чиқиб кетди.

“Нархлар ҳар хил. Кеча мен мол гўштини 5200 сўмдан, қўй гўштини 6 минг сўмдан олиб келдим”, - дейди “Озодлик” мухбири билан суҳбатлашган тошкентлик уй бекаси.

Бу Чорсу бозоридаги нарх, яъни суякли мол гўшти 5200 сўм, лекин Тошкентнинг бошқа бозорларида нарх бундан ҳам баланд. Масалан, Фарҳод бозорида. Бу ерда суякли мол гўшти, Дилбар исмли суҳбатдошнинг айтишича, 5800 сўм, лахм гўшт эса 6700 сўм.

Суҳбатдошларнинг сўзларига кўра, бозордаги гўшт расталарида гўштнинг нархи 3500 сўм экани ёзиб қўйилган. Аммо бу нархда бирорта қассоб гўшт сотмайди.

“Ҳоким 3,5 мингдан сотасан, деб буйруқ беради. Ахир гўштнинг таннархи 4000 сўмдан тушиб турган бўлса, қассоб қандай қилиб ўз зиёнига ишлайди?! Шунинг учун у бунақа фармойишларга бўйсунмайди. Буйруқбозлик усули билан нарх-навони тушириб бўлмайди. Бундай ҳолатлар халқнинг норозигини пасайтириш учун сунъий равишда қилинади”, - дейди фарғоналик бир ўқитувчи.
XS
SM
MD
LG