Линклар

logo-print

Хавфсизлик кенгаши БМТнинг Ироқдаги ролини ошириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.


“БМТ Ироқ халқига кўмак бериш учун бор имкониятни ишга солмоқда. Энди Ироқдаги муҳим масалалар, жумладан, миллий ярашув, минтақадаги музокаралар, инсонпарварлик ёрдамлари ва инсон ҳуқуқлари каби соҳаларда кўрсатилаётган ёрдамни оширишнинг имкони бўлганидан бахтлиман”, - деди БМТ бош котиби Пан Ги Мун Хавфсизлик кенгаши резолюциясини олқишлаб.

АҚШ ва Буюк Британия ташаббуси билан қабул қилингани айтилаётган янги резолюцияга кўра, БМТ Ироқ ҳукумати талаби билан мамлакатдаги этник ва диний гуруҳлар ўртасида музокаралар ташкил этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG