Линклар

“Толибон” жангарилари гаровдаги кореяликларни ўлдириш билан яна бир бор таҳдид қилди.


Шунингдек, “Толибон” матбуот котиби жангарилар ва Сеул расмийлари ўтказадиган музокаралардан сўнг гаровдагилар тақдири ҳал этилиши тўғрисидаги хабарни кескин рад этди.

Унинг айтишича, “Толибон”нинг ҳукуматга ультиматуми муддати аллақачон тугаб бўлган ва гаровдагилар ҳар сонияда қатл этилиши мумкин.

Хабарларга кўра, жангарилар ва Сеул расмийлари музокаралар тўғрисида келишиб олган, бироқ жой масаласи музокаралар кечиктирилишига сабаб бўлмоқда.

Жанубий Кореянинг 23 фуқароси 19 июль куни ўғирлаб кетилган эди. Шу пайтгача кореяликлардан икки нафари жангарилар томонидан қатл қилинди.
XS
SM
MD
LG